ЖАМИЯТ МАДАНИЯТ САЛОМАТЛИК 

2020 йил учун мўлжалланган маданий-кўнгилочар ва оммавий спорт тадбирлари рўйхати эълон қилинди

2020 йил учун мўлжалланган маданий-кўнгилочар ва оммавий спорт тадбирлари рўйхати эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 майдаги 385-сонли қарорига мувофиқ, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 2020 йилда маданий-кўнгилочар ва оммавий спорт тадбирларининг ягона тақвимини тузиш бўйича қатор ишларни амалга оширди.

Ягона тақвимда Ўзбекистон ҳудудида ўтказиладиган 90 га яқин маҳаллий ва халқаро тадбирлар рўйхати, уларнинг турлари, жойлашган жойи, санаси ҳамда ташкилотчилари кўрсатилган.

Мазкур тақвимни яратишдан асосий мақсад хорижий сайёҳларни юртимизга жалб қилиш ва Ўзбекистон брендини халқаро туризм бозорида кенг тарғиб қилишдан иборатдир, дейилади Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси хабарида.

Тақвимдан халқаро конференциялар, семинарлар, халқаро ва миллий кўргазма ва ярмаркалар, миллий чолғу асбоблари концертлари, спорт мусобақалари ва тадбирлари, миллий ҳунармандчилик соҳасидаги тадбирлар, театр ва кўнгилочар томошалар ва миллий ўйинлар, туристик ва маданий мерос объектларида ўтказиладиган тадбирлар ўрин олган

Тақвимга кўра 2020 йилнинг илк тадбири “Ичанқалъа“ давлат музей қўриқхонасида ўтказиладиган “Нонвойлар фестивали“дир.

ЎзА

Tegishli xabarlar

Leave a Comment