СПОРТ 

Стол тенниси бўйича Ўзбекистон чемпионлари аниқланди

Наманган шаҳридаги “Паҳлавон“ спорт саройида стол тенниси бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўтказилди.

Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси ҳамда мамлакатимиз стол тенниси федерацияси томонидан ташкил этилган чемпионатда юртимизнинг турли ҳудудларидан келган юздан зиёд теннисчилар иштирок этди.

Мусобақанинг яккалик баҳсларида Зоҳид Кенжаев ва Римма Гуфранова барча рақибларини енгиб, олтин медални қўлга киритди.

И.Султонов ва А.Носирхўжаев жуфтлиги ўғил болалар, Р.Гуфранова ҳамда Р.Хўжаева жуфтлиги хотин-қизлар ўртасида мамлакат чемпионига айланди. Аралаш жуфтлик беллашувларида З.Кенжаев ва К.Холиқова шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.

Шунингдек, чемпионат доирасида Ўзбекистон стол тенниси федерацияси томонидан мураббийлар кенгаши йиғилиши ўтказилди.

Унда, жорий йилги спорт мавсумида эришилган ютуқ ва камчиликлар, мураббийларнинг самарадорлиги атрофлича таҳлил қилинди. Келаси йили Токиода бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларига йўлланма киритиш учун терма жамоа аъзоларининг маҳоратини ошириш бўйича мураббийларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА

Tegishli xabarlar

Leave a Comment