СПОРТ 

Стол тенниси бўйича Ўзбекистон чемпионлари аниқланди

Наманган шаҳридаги “Паҳлавон“ спорт саройида стол тенниси бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўтказилди. Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси ҳамда мамлакатимиз стол тенниси федерацияси томонидан ташкил этилган чемпионатда юртимизнинг турли ҳудудларидан келган юздан зиёд теннисчилар иштирок этди. Мусобақанинг яккалик баҳсларида Зоҳид Кенжаев ва Римма Гуфранова барча рақибларини енгиб, олтин медални қўлга киритди. И.Султонов ва А.Носирхўжаев жуфтлиги ўғил болалар, Р.Гуфранова ҳамда Р.Хўжаева жуфтлиги хотин-қизлар ўртасида мамлакат чемпионига айланди. Аралаш жуфтлик беллашувларида З.Кенжаев ва К.Холиқова шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди. Шунингдек, чемпионат доирасида Ўзбекистон стол тенниси федерацияси томонидан мураббийлар…

Ko'proq o'qing
АНА-ХОЛОС! ЖАМИЯТ 

Тўлиб тошган чиқиндихона чиқиндидан тозаланди

Кеча ижтимоий тармоқда Қарши шаҳри 3-миттитуманидаги кўп қаватли уйлар олдида жойлашган чиқиндихона чиқиндига тўлиб қолгани, ташиб кетишга масъул идоралар эса ўз ишига лоқайд қараётгани ҳақида пост қолдирилганди. Ушбу мурожаат Қарши шаҳар ҳокимлиги томонидан эътиборга олиниб, мазкур муаммони ҳал этиш бўйича чора белгиланди. Кеча кечқурун чиқиндихонани чиқиндидан тозалаш ишлари ташкил этилди. Қарши шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

Ko'proq o'qing
ЖАМИЯТ 

Коммунал қарздорликни тўлаб беришда ёрдам сўраган фуқарога бошқа мақбул таклиф билдирилди

Бугун ҳоким қабулида моддий масалаларда кўмак сўраган фуқаролар ҳам бўлди. Аммо бу борадаги барча мурожаатни ҳам асосли деб бўлмайди. Меҳнатга лаёқати бўла туриб, имкон қидириш ўрнига осон йўлдан бориш нотўғри. Буюк Турон маҳалласида яшовчи бир фуқаронинг билдиришича, тўловни ўз вақтида амалга оширмагани сабаб табиий газдан катта қарздорлик юзага келган. Ҳозирда бу маблағни тўлолмаслигини айтиб, қарздорлик сўндириб берилишини сўради. Фуқаро билан суҳбатлашилганда, асосий масала оиланинг доимий даромад манбаи йўқлиги, аъзоларнинг ишсиз экани билан боғлиқлиги ойдинлашди. Шуни эътиборга олиб, меҳнатга қобилияти бўлган оила аъзосини ишга жойлаштириш, қарздорликни бўлиб тўлашда енгиллик бериш мақсадга…

Ko'proq o'qing
ДУНЁ ЖАМИЯТ 

Александр Лукашенко: “Россия ва бизнинг дўстлигимиз вақт синовидан ўтган”

Беларусь Президенти Александр Лукашенко мамлакатнинг ҳеч қайси давлатнинг таркибига кирмаслиги бўйича баёнот берди.  БелТА хабарига кўра, давлат раҳбари “Беларусь ҳеч қайси давлат, жумладан, қардош Россиянинг ҳам таркибига кирмоқчи бўлмаган ва кирмайди ҳам. Россия бизнинг стратегик ҳамкоримиз, бизнинг дўстлигимиз вақт синовидан ўтган”, деб таъкидлаган. ЎзА

Ko'proq o'qing
ЖАМИЯТ 

Бухорода юк поезди 58 ёшли фуқарони уриб юборди

Яккатут-Мурғак бекатлари оралиғида ҳаракатлантириб кетаётган поезд темир йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборди. 2019 йилнин 5 декабрь куни соат 04:55 ларда электровоз машинисти 32 ёшли Р.Т. бошқарувидаги 3041-сонли юк поездини Бухоро Минтақавий темир йўл узелига қарашли Яккатут-Мурғак бекатлари оралиғидаги 4012 км. 1-пикетида ҳаракатлантириб кетаётган вақтида темир йўлни кесиб ўтаётган пиёда 58 ёшли Г.Х.ни уриб юборганлиги оқибатида Г.Х. ҳодиса жойида вафот этган. Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда ва ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда. Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти фуқаролардан темир йўл яқинида ҳаракатланаётганда ёки йўлни кесиб ўтаётганда белгиланган…

Ko'proq o'qing
ЖАМИЯТ ШОУ-БИЗНЕС 

Шохрух рэппер депутатликка ўз номзодини қўйди

Машҳур рэппер Шохрух депутатликка ўз номзодини қўйгани ҳақида маълум қилди.  Унинг номзоди Халқ депутатлари Чилонзор туман кенгаши 9-Лабиҳовуз округи бўйича қўйилган. Унинг номзоди айнан қайси партиядан илгари сурилгани маълум қилинмаган. Рэппер бу ҳақда “Азиз юртдошлар! Сизларга маълумки, мен мусиқа билан хобби сифатида шуғулланаман, лекин ҳаёт қўшиқлардан иборат эмас. Мен ҳам юртимизнинг ривожига ўз ҳиссамни қўшмоқчиман”, — деб ёзган.

Ko'proq o'qing
ЖАМИЯТ 

Қаршидаги 2 та корхонадан 3,5 млрд. сўмдан кўп қарздорлик ундирилди

Қарши шаҳрида фаолият юритувчи “Т.Т.В.Б” МЧЖда ўтган даврда солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан 2 млрд. 150 млн. сўм, “Қ.Т.Т” АЖда эса 1 млрд. 384 млн. сўм қарздорлик юзага келган. Аммо ушбу субъектлар мазкур қарздорликни қоплашни асоссиз кечиктирган. Кўрилган чора-тадбирлар натижасида Қарши шаҳар ДСИ фойдасига тегишли маблағ ундирилиши таъминланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Қашқадарё вилоят бошқармаси маълумот берди. Қайд этилишича, Ғузор ва Қарши туманлараро иқтисодий судларининг ижро варақасига асосан мазкур субъектлар зиммасидаги қарздорлик мажбурий тартибда ундирувга қаратилган. Ижро ҳужжати МИБ Қарши шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушган…

Ko'proq o'qing
СПОРТ 

“Барселона” ёш ҳужумчиси билан янги шартнома имзолади

Каталонияликлар клубида шу йил дебют қилган ва ўзининг чиройли ҳаракатлари билан мухлислар ёқимтойига айланиб улгурган 17 ёшли Ансу Фати “Барселона” билан янги келишувга эришди. Бу ҳақда “Барселона” расмий сайти маълум қилди. ​Шартномага кўра, ёш ҳужумчининг товон пули 100 миллион евродан 170 миллион еврога оширилди. Агар футболчи асосий жамоанинг тўлақонли аъзосига айланса, бу сумма 400 миллион еврога ўзгаради. Битим муддати 2022 йилнинг 30 июнига қадар амалда бўлади ва ўзаро келишувга кўра Фати яна икки мавсум жамоада ҳаракат қилиши мумкин бўлади.​ Таъкидлаш жоизки, 16 ёшу 321 кунлик пайтида асосий жамоада дебют қилган Ансу “Барселона”…

Ko'proq o'qing
ДУНЁ ЖАМИЯТ 

Ўзбекистон олға илдамламоқда

Россия Федерациясида чоп этиладиган етакчи нашрлардан бири – “Московский комсомолец” газетасининг 2019 йил 3 декабрь сонида таниқли журналист Михаил Ростовскийнинг мамлакатимизда кечаётган ислоҳотларга бағишланган “Ўзбекистон олға илдамламоқда” номли мақоласи эълон қилинди. Қуйида ушбу мақоланинг таржимаси берилмоқда. Президент Мирзиёев даври йилномалари: қандай қилиб собиқ Совет Иттифоқи республикалари ичида энг ёпиқ ҳисобланган давлатлардан бири жадал суръатлар билан ривожланаётган мамлакатлардан бирига айланмоқда. Собиқ СССР маконида Россиянинг ҳар доим ҳам қулай ва тил топишса бўладиган бўлмаса-да, бироқ қудратли ва ишончли ҳамкор ва иттифоқдошлари кўпми? Маълумки, “бўлинмас иттифоқ” 15 та республикани ўз ичига олган. Бироқ…

Ko'proq o'qing