ЖАМИЯТ ТЕХНОЛОГИЯ 

Қашқадарёда жамоат транспорти фаолияти янада ривожланади

Вилоятда жамоат транспорти фаолиятида катта ўзгаришлар рўй беради. Бу ҳақда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи З.Мирзаев маълум қилди.

Маълум бўлишича, Қарши шаҳрининг транспорт соҳасини ривожлантириш мақсадида 2020 йилнинг март ойига қадар 80 та автобус олиб келинади ва 20 та замонавий оралиқ бекатлар қурилади.

Шунингдек, 17 та янги йўналишли маршрутлар ташкил этилади, 4 та узоқ қишлоқларга автобус қатнови йўлга қўйилади.

(Яна бир қатор марказий кўчаларда «Дамас» автомобиллари қатнови таъқиқланиши ва уларнинг ўрнини замонавий автобуслар эгаллаши мумкин. Хўш, «Дамас»чилар ишсиз қоладими? Йўқ. Юқорида айтилганидек янги йўналишлар очилади. Шунингдек, «Д» категорияга эга ёки қайта ўқиш орқали келиши режалаштирилаётган автобусларни бошқариши ҳам мумкин.)

А.Содиқов, вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари.

Tegishli xabarlar

Leave a Comment