ЖАМИЯТ 

ИИВ: Шубҳали кишилар шахсини планшетлар орқали бир зумда аниқлаш мумкин бўлади

Ҳар бир маҳаллани жиноятчиликдан холи ҳудудга айлантириш, бу борада бефарқлик, лоқайдлик ҳолатларига барҳам бериш жамиятда тинч ва осойишта ҳаётни таъминлашнинг асосий шартларидан биридир. 
Давлатимиз раҳбари ҳуқуқбузарликларнинг оқибатлари билан курашиш эмас, балки барвақт олдини олиш вазифасини қўйгани бежиз эмас. 
Зеро, нохуш ҳолатлар содир этишга имкон берган сабаб ва шарт-шароитларни ўз вақтида бартараф этиш уларнинг такрорланмаслигига замин яратади. 
Пойтахтимизда ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида ташкил этилган матбуот анжуманида шу ҳақда сўз юритилди.
Соҳага бўлган эътибор натижасида кейинги пайтда маҳаллаларда фаолият юритаётган таянч пунктлари сони 4 минг 849 тага етказилган. Ўз навбатида, профилактика инспекторлари сони 7 минг 291 нафарни ташкил этмоқда.
Профилактика инспекторларининг маҳалла фаоллари билан ҳамкорликда амалга ошираётган чора-тадбирлари натижасида жорий йилнинг ўтган даврида 4 минг 88 маҳаллада бирорта ҳам жиноят содир бўлмаган.
Давлатимиз раҳбари томонидан 2017 йилда ҳафтанинг ҳар пайшанбаси профилактика куни сифатида белгилаб берилган эди. Ўша йилда бундай тадбирлар доимий ўтказилиб, оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилган.
Бироқ, ҳозирги кунда бундай тадбирлар нега сусайиб қолди, деган саволимизга ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Даврон Азизов профилактика тадбирлари ўтказилаётгани, лекин оммавий ахборот воситаларида ёритилиши сусайиб кетгани маълум қилиб, бу камчилик тўғриланишини билдирди.
Профилактика инспекторлари замонавий технологиялардан унумли фойдаланмаслиги, масалан вақтинча рўйхатда турувчи шахслар электрон базалари нега мавжуд эмас, деган саволимизга жавобан эса бу борада янги режалар амалга оширилаётгани, инспекторларга 1,5 мингта планшет тарқатилгани айтилди. Ушбу планшетлар орқали шубҳадаги фуқаро жойида идентификация қилинади яъни шахсига аниқлик киритилади.
Шуҳрат НЕЪМАТОВ, ЎзА

Tegishli xabarlar

Leave a Comment