СПОРТ 

Евро—2020 мусобақасига муддатидан аввал йўл олган жамоалар сони 16 тага етди

14—16-ноябр кунлари 2020-йилги Европа Чемпионати саралаш босқичининг 9-тур учрашувлари ўтказилди.
Мазкур турдан сўнг Евро—2020 мусобақасига муддатидан аввал йўлланма қўлга киритган жамоалар сони 16 тага етди. Россия, Белгия, Италия, Полша, Испания ва Украина терма жамоалари қаторига Туркия, Францийа, Англия, Чехия, Шветсия, Финляндия, Австрия, Германия, Нидерландия ҳамда Хорватия қўшилди.
Маълумот учун, навбатдаги Европа Чемпионати 2020-йилнинг ёзида минтақанинг 12 та мамлакатида ўтказилади. 24 жамоа иштирок этадиган мусобақага 30-ноябр куни Бухарестда қуръа ташланади. Евро—2020 финалига Лодондаги “Уэмбли” стадиони мезбонлик қилади.
17—19-ноябр кунлари саралаш босқичининг сўнгги тур ўйинлари бўлиб ўтади ва шундан кейин барча иштирокчи номи маълум бўлади. Қуйида 17-ноябр кунги ўйинлар тақвими билан танишинг.

Tegishli xabarlar

Leave a Comment