ЖАМИЯТ МАДАНИЯТ 

ЯШИЛ ҲУДУДЛАР КАМАЙИБ КЕТМАСЛИГИ КЕРАК

Қарши шаҳридаги ободонлаштириш, бунёдкорлик ишлари ҳолатини ўрганишни вилоят ҳокими бу сафар И.Каримов кўчасининг Қарши вокзалига туташ ҳудудидан бошлади.

Бугунги ўрганиш мобайнида асосий кўча четидаги яшил ҳудуд, тадбиркорлик субъектларига қарашли шохобчалар, кўп қаватли уйлар шароити кўздан кечирилди.

Кузатув чоғида шу ҳудудда фаолият юритувчи тадбиркорлар томонидан фақат ободонлаштириш мақсадида ажратилган ерларда ноқонуний қурилмаларни ўзбошимчалик билан ўрнатиб олиш ҳолатларига дуч келинди. Бу шаҳарсозлик талабига зид экани, шаҳар кўркига кўрк қўшмаслиги, ушбу қурилмаларни дарҳол бузиб олиш кераклиги уларга тушунтирилди.

Маълумки, яшил ҳудудлар шаҳар мусаффолигини таъминловчи асосий воситадир. Аммо И.Каримов кўчасининг мазкур қисмида яшил ҳудуд майдони қисқариб қолган. Негаки тадбиркорлар бу ҳудудни ободонлаштириш ўрнига унинг устида қурилиш қилган, йўлаклар барпо этган. Вилоят ҳокими бундай ҳудудларни қайта тиклаш, уларга манзарали дарахт ва гуллар экишни ташкил этиш бўйича мутасаддиларга топшириқ берди.

Асосий йўл четидаги мавжуд яшил ҳудудлар аҳволи ҳам талабга жавоб бермаслиги айтиб ўтилди.

Аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича мутасаддиларга аниқ топшириқлар берилди.

Қарши шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

Tegishli xabarlar

Leave a Comment