ЖАМИЯТ МАДАНИЯТ ҲИДОЯТ САРИ 

ДАРАХТ ЭК, ҲИССА ҚЎШ!

Жорий йилнинг 13 ноябрида Қашқадарё вилоят Қарши шаҳрида жойлашган «Ватанпарварлар» боғида «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати ташаббуси билан кенг жамоатчилик иштирокида «Бир миллион дарахт» шиори остида дарахт экиш акцияси бўлиб ўтди.
Тадбирда ЎзЭП вилоят партия ташкилоти кўчат экиш акциясини қўллаб-қувватлаб ўтказилаётган тадбирда фаол иштирок этди.
Экологик тизимни барқарорлаштириш, ўсимлик ва яшил оламни асраб-авайлаш, уларни парвариш қилиш, экологик маданиятни шакллантиришга қаратилган мазкур тадбирда ёшлар қатлами ташаббус кўрсатди.
Ушбу лойиҳа мамлакатимизда икки маротаба октябрдан декабргача ва февралдан апрелгача ўтказилиши кўзда тутилган. Мамлакатимизда дарахтларни кесишни олдини олишга, шунингдек уларни кўпайтириш ва ўстириш масалаларига аҳолини эътиборини жалб қилиш ҳам алоҳида ўрин тутади. Аслида атроф-муҳитни мусаффолигини таьминлаш ва инсон саломатлигини мустаҳкамлашда яшил оламнинг айниқса дарахтларнинг ўрни беқиёс. Халқимизда “бирни кессанг, ўнни эк” деган пурмаьно ҳикмат бежиз айтилмаган. Яшил қалқонларни парваришлаш барчамизнинг зиммамиздаги масьулиятли вазифалардан бири эканлигини асло унутмаслигимиз лозим.
ЎзЭП матбуот хизмати.

Tegishli xabarlar

Leave a Comment