СПОРТ 

Ўзбекистон терма жамоаси йиғинини етти нафар футболчи тарк этди

Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ—2022 саралашидан ўрин олган Саудия Арабистони ва Фаластинга қарши ўйинларга тайёргарлик жараёнини давом эттирмоқда.

Аввалроқ ноябр ойидаги йиғинларга 32 нафар футболчи жалб қилинган эди. Қирғизистонга қарши ўртоқлик учрашувидан сўнг бир нечта ўйинчи терма жамоа сафини тарк этди.

Азиз Ғаниев, Шароф Муҳиддинов ва Аброр Исмоилов Олимпия терма жамоаси билан БААдаги халқаро мусобақага йўл олди. Шунингдек, Акбар Исматуллаев, Сардор Мирзаев, Санжар Шоаҳмедов ва Ҳумоюн Муртазоев каби футболчиларга мураббийлар штаби томонидан жавоб берилди.

Маълумот учун, Ўзбекистон 14-ноябр куни Саудия Арабистони билан ўйнайди, 19-ноябр куни эса Фаластинга қарши баҳс олиб боради. Бу икки ўйин ҳам Тошкентда бўлиб ўтади.

daryo.uz

Tegishli xabarlar

Leave a Comment