ДУНЁ ЖАМИЯТ 

Бугун Тошкентда МДҲга аъзо давлатлар хавфсизлик органлари ва махсус хизматлари раҳбарлари йиғилади

Бугун, 7 ноябрь куни Тошкент шаҳрида МДҲга аъзо давлатлар хавфсизлик органлари ва махсус хизматлари раҳбарлари кенгашининг навбатдаги 47-йиғилиши бўлиб ўтади. Бу ҳақда ДХХ Матбуот хизмати маълум қилган.

Йиғилиш давомида халқаро терроризм, наркотик моддаларнинг ноқонуний айланмаси, трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши кураш борасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларини кўриб чиқиш, МДҲ маконида миллатлараро ва конфессиялараро низолар келиб чиқишининг олдини олиш, транспорт коммуникациялари ва иқтисодиёт соҳасида хавфсизликни таъминлаш бўйича ҳамкорликдаги чора-тадбирларни ишлаб чиқиш кўзда тутилмоқда.

Марказий Осиёда минтақавий хавфсизликни таъминлаш доирасида Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилиш режалаштирилган.

МДҲ Аксилтеррор маркази раҳбари ҳамкорликдаги аксилтеррор ўқув машғулотлари якуни бўйича ҳисобот тақдим этади ва Марказнинг 2020 йилга мўлжалланган иш режасини маълум қилади.

 

 

 

 

 

 

 

darakchi.uz

Tegishli xabarlar

Leave a Comment