ДУНЁ ЖАМИЯТ 

Азизов: Афғонистондаги беқарорлик йирик минтақавий лойиҳаларни амалга оширишга тўсқинлик қилмоқда

Афғонистондаги беқарор вазият йирик минтақавий лойиҳаларни амалга оширишга тўсқинлик қилмоқда. Бу ҳақда пайшанба куни Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати раиси Абдусалом Азизов айтиб ўтди, деб хабар берди Kun.uz мухбири.

«Афғонистондаги беқарорлик гиёҳванд моддалар контрабандаси ва трансчегаравий жиноятчиликнинг ўсишига олиб келмоқда, йирик минтақавий иқтисодий, энергетик ва транспорт лойиҳаларини амалга оширишга тўсқинлик қилмоқда», – деди ДХХ раҳбари Тошкентда бўлиб ўтган МДҲнинг хавфсизлик ва махсус хизмат органлари раҳбарлари кенгаши йиғилишида.

Унинг сўзларига кўра, «Афғонистондаги ташқи кучлар манфаатларининг тўқнашуви, қуролли мухолифат ва террористик ташкилотлар фаоллигининг кучайиши» афғонлараро мулоқотни ўрнатиш жараёнига салбий таъсир кўрсатишда давом этмоқда.

Шу билан бирга, Абдусалом Азизов Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштириш бўйича саъй-ҳаракатлар МДҲ ва Марказий Осиё маконида хавфсизликни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар мажмуасида муҳим йўналиш бўлиб қолишини таъкидлади.

Tegishli xabarlar

Leave a Comment