ЖАМИЯТ ТЕХНОЛОГИЯ 

Chevrolet Trailblazer автомобили Ўзбекистон учун Таиландда йиғилади

Таиланддаги GM заводи Ўзбекистонга Chevrolet Trailblazer автомобилларининг биринчи партиясини юборди, деб хабар беради Подробно.уз GM маълумотларига асосланиб.

“Биз Trailblazer Ўзбекистонда муваффақиятли сотилишига ишонамиз, бу ерда турли йўл шароитлари ишончли ва қулай автомобилларни талаб қилади. Бундан ташқари, Trailblazer Chevrolet’нинг Ўзбекистондаги етакчи мавқеини мустаҳкамлашга ёрдам беради”, — дейди GM’нинг Жануби-Шарқий Осиё бўйича президенти Гектор Вильярреал.

Унинг сўзларига кўра, Америка компанияси Таиланддаги жаҳон миқёсидаги ишлаб чиқариш корхоналари билан фахрланади ва Ўзбекистон жаҳон стандартидаги автомобилларни олишини билади.

Ўзбекистонга ҳар йили мингта мазкур моделдаги автомобиль етказилиши кутилмоқда. Улар яқин ойларда сотувга чиқарилади.

Шу билан бирга, аввалроқ UzAuto Motors вакиллари Trailblazer 2019 йил охири ва 2020 йил бошида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилиши режалаштирилаётган моделлар рўйхатида эканлигини айтишганди.

 

 

 

 

 

 

darakchi.uz

Tegishli xabarlar

Leave a Comment