АНА-ХОЛОС! ЖАМИЯТ МАДАНИЯТ 

Бугун Қашқадарё вилояти ташкил этилганига 95 йил тўлди

Қашқадарё вилояти 1924 йил 1 ноябрь куни ташкил этилган бўлиб, бугун бунга роппа-роса 95 йил тўлди.

Вилоят майдони 28,6 минг км², 2019-йил 1-апрел ҳолатига кўра, доимий аҳоли сони 3 млн 225 минг 800 кишини ташкил этиб, вилоятда учинчи ўринда туради.

Википедия маълумотларига кўра, Қашқадарё республикада қазиб олинадиган табиий газнинг 88 %, нефтнинг 92 %, конденсатнинг 99,6 фоизи ва олтингугуртнинг 100 фоизини беради. Пахта ва донни етказиб беришда ҳам пешқадам ҳисобланди.

Маълумки, дунёни зир титратган буюк бобокалонимиз Амир Темур ҳам Қашқадарёнинг Кеш (ҳозирги Шаҳрисабз) шаҳридан. Амир Темур ва темурий шаҳзодалар салтанати даврида Қашқадарёда илм-фан, маданият ва санъат ривожланган. Ушбу воҳадан чиққан кўпгина ёзувчи ва уламолар турли йилларда пойтахт бўлган Бухоро ва Самарқандда, айримлари эса Ҳиндистон, араб давлатларида яшаб ижод этганлар. Муғуллар истилоси даврида зиёлиларнинг каттагина қисми Ҳиндистондан бошпана топган.

Вилоят аҳолисини бугунги кун билан табриклаймиз!

 

 

 

 

darakchi. uz

Tegishli xabarlar

Leave a Comment