АНА-ХОЛОС! ЖАМИЯТ СПОРТ ШОУ-БИЗНЕС 

«Стадионинггаям, лиганггаям, шаҳаринггаям…». Ибрагимович Америка футболи билан безбетларча хайрлашди

Златан Ибрагимович, эҳтимол, Америкадаги сўнгги ўйинини ўтказди. Унинг «Лос-Анжелес Гэлакси» клуби дерби ўйинида 3:5 ҳисобида мағлубиятга учради. Ибранинг голи ҳам жамоасига ёрдам бермади.

Бу ўйин жуда муҳим эди, аммо «Гэлакси» ютқазиб қўйиб, MLS кубогидан учиб кетди. Ўйиндан сўнг Ибрагимович ҳакамликдан, мухлислар эса унинг ўйинидан норози бўлишди. Ибрагимович эса «ҳақини едириб қўядиганлардан» эмас.

«Улар нималардир дейишди, аммо бу мен учун аҳамиятсиз. Бу стадион менга торлик қиляпти. 80 минглик стадионларга ўрганганман. Мен «Лос-Анжелес»ни машҳур қилдим. Улар хурсанд бўлишлари керак эди. Мен кетсам нима бўлишини тасаввур қиляпсизми», — деди Ибрагимович.

Бу мавсум 31 ўйинда 31 гол урган Ибрагимович барибир совринсиз қолди. Охирги пайтларда унинг Европага қайтиши ҳақида кўп гапириляпти, афтидан, ўзи ҳам АҚШда қолмоқчи эмас.

Ибрагимович: «Агар мен қолсам — MLS учун яхши, чунки бутун дунё бу лигани томоша қилади. Агар кетсам, MLS нималигини биров эсламайди».

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Манба: xabar.uz

Tegishli xabarlar

Leave a Comment