ЖАМИЯТ МАДАНИЯТ 

Шаҳрисабзда туристлар учун яна бир қулайлик яратилди

Хорижий ва маҳаллий сайёҳларнинг хавфсизлигини таъминлаш билан бир қаторда, Қашқадарё вилояти ИИБ Шаҳрисабзда туристлар учун қўшимча қулайликлар яратди. «Қашқадарё сайёҳлик полицияси» номли илова яратилди.

Энди Шаҳрисабздаги саёҳатчилар гид-таржимонларнинг ёрдамисиз Хавфсиз туризм бошқармаси ходимлари билан мулоқот қилишлари мумкин. Бу ҳақда ЎзA хабар берди.

«Қашқадарё сайёҳлик полицияси» иловаси яратилди

Google Map’да «Қашқадарё сайёҳлик полицияси» номли алоҳида илова яратилди. У орқали маҳаллий ва хорижий сайёҳлар Хавфсиз туризм бошқармаси маъмурий биносининг жойлашган ўрни, алоқа телефонлари, манзили, иш вақти тўғрисида маълумотлар олишлари ҳамда хавфсизлик учун масъул ходимлар билан боғланишлари мумкин.

Бундай қулайликлар яратилишидан мақсад – сайёҳларга тезкор ва амалий ёрдам кўрсатиш.

Манба: togri.uz

 

Tegishli xabarlar

Leave a Comment