ЖАМИЯТ ШОУ-БИЗНЕС 

Президент уни кечирди. Озода Нурсаидова яна саҳнага қайтади

Озода Нурсаидова фаолиятини қонуний тарзда юритиш мақсадида концерт-томоша фаолиятига рухсат берувчи «лицензия» сўраб мурожаат қилди.

Жорий йилнинг 10 октябрь куни хонанда Озода Нурсаидова (Саидзода) “Ўзбекконцерт” давлат муассасасига фаолиятини қонуний тарзда юритиш мақсадида «лицензия» сўраб мурожаат қилган. Унинг мурожаати юзасидан 13 октябрь – якшанба куни “Ўзбекконцерт”да санъаткорлар иштирокида давра суҳбати ташкил этилган.

Озоданинг ўтмиши танқид қилинди

Давра суҳбатида хонанданинг ўтмишдаги ноўрин ҳаракатлари – сиёсий хатога йўл қўйгани,  асосланмаган маълумотларга ишониб инсон шахсиятига тегувчи фикрлар билдиргани танқид қилинган. Шунингдек, унинг санъаткор одоби доирасидан четга чиқувчи ҳаракатлар содир этгани ва мухлисларга нисбатан ҳурматсизлик қилгани давра суҳбатида иштирок этган санъат вакиллари томонидан қаттиқ танқид қилинган.

Озода бунга нима деди?

Озода Саидзода ўзи ҳақида айтилган фикрлар тўғри эканлигини айтган. У хатоларини тан олиб, асосланмаган маълумотларга ишониб, ҳиссиётларга берилиб, жамоатчилик орасида ўзининг ноўрин фикрларини ОАВ орқали баён этганидан пушаймон эканлигини билдиган. Бу ҳаракатларидан ўзига тўғри хулоса чиқарганини айтиб, Президент ва халқ ва ҳамкасбларидан узр сўраган. Хонанда ўзига яна бир бор унга имконият беришларини илтимос қилган.

Президент уни кечирди

Давра суҳбати якунида “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси директори Одилжон Абдуқаҳоров хонанда Озода Саидзода томонидан ўз вақтида ноўрин фикрлар билдирилганига қарамасдан, Президент томонидан унинг кечирилгани ҳамда эркин ижод қилишига имконият яратилгани маълум қилган.

Манба: togri.uz

Tegishli xabarlar

Leave a Comment