АНА-ХОЛОС! ДУНЁ СПОРТ 

ЎЗБЕКИСТОНЛИК ГИМНАСТИКАЧИ ОКСАНА ЧУСОВИТИНА САККИЗИНЧИ МАРОТАБА ОЛИМПИАДА ЛИЦЕНЗИЯСИНИ ҚЎЛГА КИРИТДИ. БУ ДУНЁ РЕКОРДИ ҲИСОБЛАНАДИ.

Спорт гимнастикаси бўйича етти карра олимпиада ўйинлари иштирокчиси сифатида рекорд ўрнатган Оксана Чусовитина 2020 йил Токиода бўлиб ўтадиган ёзги Олимпиада ўйинлари йўлланмасини қўлга киритди. Бу ҳақда GoSport.uz интернет-нашри хабар тарқатди.

Чусовитина саккизинчи бор Олимпиада лицензиясини қўлга киритди

Чусовитина Германиянинг Штутгарт шаҳрида бўлиб ўтаётган спорт гимнастикаси бўйича жаҳон чемпионати баҳсларининг таяниб сакраш турининг индивидуал баҳсларда Олимпиада йўлланмасини берувчи нормани бажарган. Бу орқали у саккизинчи бор Олимпиада лицензиясини қўлга киритган.

Гиннес рекордлари китобидаги рекордини янгилади

Профессионал фаолияти давомида саккизинчи олимпиадада иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган Оксана Чусовитина ўзининг Гиннес рекордлари китобидаги рекордини янгилади.

Чусовитинадан ташқари мазкур мусобақада иштирок этаётган яна бир ўзбекистонлик спортчи Расул Абдураҳимов яккалик баҳсларда қайд этган натижаси билан олимпиада йўлланмасини қўлга киритган.

Маълумот учун, Оксана Чусовитина 1992 йилдан бошлаб 2016 йилга қадар ўтказилган барча – еттита олимпиада ўйинларида иштирок этган. Бу спорт гимнастикаси тарихидаги энг яхши натижа бўлиб, спортчи 2016 йилда Гиннеснинг рекордлар китобидан жой олган. У 1992 йилда МДҲ терма жамоаси таркибида олимпиада олтин медалини қўлга киритган. 2008 йилги Пекин олимпиадасида эса Германия терма жамоаси сафида иштирок этиб кумуш медалга сазовор бўлган. Бундан ташқари у уч карра жаҳон чемпиони, икки карра Осиё ўйинлари чемпиони бўлган. Шунингдек, у Германия терма жамоаси билан Европа чемпионлиги ва Европа чемпионатининг тўртта кумуш медалини қўлга киритган.

Манба: togri.uz

Tegishli xabarlar

Leave a Comment