ЖАМИЯТ ИҚТИСОДИЁТ МАДАНИЯТ 

Самарқандда 360 гектарли туристик мажмуа қурилади

Самарқандда йирик туристик-рекрацион мажмуа барпо этилади.  Мазкур комплексда 5, 4 ва 3 юлдузли меҳмонхоналар, хиёбонлар, сунъий ороллар, ресторанлар қуриш режалаштирилган.

Самарқанд вилояти Самарқанд туманида кенг кўламли туристик-рекреацион комплекс қурилади. Мазкур мажмуа қурилишининг бошланишига 18 сентябрь куни расман старт берилди. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати маълумот берди.

Мажмуа таркибида 5 юлдузли меҳмонхоналар бўлади

Маълумотга кўра, мажмуа қурилиши учун 360 гектар ер ажратилган бўлиб, унинг 80 гектарига конгресс-марказ, 5, 4 ва 3 юлдузли меҳмонхоналар, хиёбонлар, ҳовузлар, сунъий ороллар, ресторанлар ва бошқа туристик объектлар қуриш режалаштирилган. Шунингдек, бу ерда сувни фильтрацияловчи тизимга эга қурилмалар ўрнатилади ҳамда бутун майдон бўйлаб яшил зоналар яратилади.

 

 

Эшкак эшиш канали ўзгармайди

Бу ерда аввалдан мавжуд бўлган эшкак эшиш канали функционали ўзгаришсиз қолади. Янги қуриладиган мажмуада халқаро турнир ва мусобақалар ўтказилади.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов ҳамда Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов иштирок этган.

Манба: Togri.uz

Tegishli xabarlar

Leave a Comment