ЖАМИЯТ ШОУ-БИЗНЕС 

Даврон Кабуловни нега судга беришди?

Бошловчи Даврон Кабуловни Яккасарой туман аҳолиси судга берди. Бу ҳақда UPL нашри хабар бермоқда.

Аҳоли Даврон Кабуловни қурилиш бўйича норозиликлар сабаб судга берган. Бошловчи Шохжаҳон маҳалласида меҳмонхона қурмоқда. Бир неча нафар аҳоли меҳмонхона қурилишига қарши чиққан. Аҳолининг сўзларига кўра, қурилажак уч қаватли бино уларнинг уйларини қуёш нурларидан тўсади.

Кабулов аҳоли билан келишишга ҳаракат қилиб кўрди, уларнинг бошқа тумандан уй таклиф қилди. Бундан ташқари, бошловчи қурилишга рози бўлишлари учун уларга пул таклиф қилган. Унинг барча таклифлари рад этилмоқда. Аҳоли, шунингдек, президент порталига ҳам мурожаат қилган. Айни пайтда томонлар юзага келган низо юзасидан ҳуқуқий ечим чиқалишини кутмоқда.

Tegishli xabarlar

Leave a Comment