ДУНЁ 

АҚШнинг 50 та бош прокурори Google компаниясига нисбатан тергов ҳаракатларини бошлади

Американинг Луизиана штати бош прокурори ва унинг бошқа штатлардан бўлган 49 нафар ҳамкасби ўзаро ҳамкорликдаGoogle га нисбатан тергов ҳаракатларини олиб боришмоқда. Бу ҳақда Ntdtv.ru нашри хабар берди.

Улар йирик интернет қидирув тизими ўзининг бозордаги монопол мавқеини суистеъмол қилганми- йўқми шунга ойдинлик киритмоқчи. Шахсий маълумотлар ҳимоячилари, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотлари ва кичик компаниялар анча вақтдан бери Googleнинг интернет қидирув тизимидаги устунлиги адолатсизликка сабаб бўлаётганидан шикоят қилиб келишади.

Google компанияси мазкур масалага ойдинлик киритишда прокурорлар билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди. Шу билан бир қаторда, тез орада яна бир технологик гигант Facebook га нисбатан ҳам алоҳида тергов иши бошланиши мумкинлиги айтди. Прокурорлар ушбу икки ишни биргаликда олиб бориш ниятида. Қолаверса АҚШ адлия вазирлиги ва федерал савдо комиссиясиAmazon, Facebook ва Google га нисбатан монополияга қарши тергов бошлашни маълум қилди.

Darakchi.uz

Tegishli xabarlar

Leave a Comment