ЖАМИЯТ ИҚТИСОДИЁТ ТЕХНОЛОГИЯ 

Ўрнатилаётган янги электр ҳисоблагичлар 10 йилда бир марта давлат қиёсловидан ўтказилади

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил, 20 августдаги “Юридик ва жисмоний шахсларнинг электр энергияси, табиий газ, ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускуналарини (ҳисоблагичларни) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 698-сонли қарори билан, электр энергияси, табиий газ, ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускуналарини қиёслашдан ўтказиш бўйича маъмурий регламентлар тасдиқланди. 2019 йил 1 ноябрдан бошлаб ҳисобга олиш ускуналарини қиёсловдан ўтказиш бўйича давлат хизматлари фақат Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали амалга оширилади. Қарорга кўра, ҳисобга олиш ускуналарини қиёслаш даврийлиги юридик шахслар…

Ko'proq o'qing
АНА-ХОЛОС! ЖАМИЯТ 

Техникумлар битирувчилари суҳбат орқали олий таълим муассасаларида 2-курсдан ўқишини давом эттириш ҳуқуқига эга бўлади

Президентнинг Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги фармони имзоланди. Фармонга мувофиқ, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон Республикасида Таълимнинг халқаро стандарт таснифлагичи даражалари билан уйғунлашган янги бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим тизими ҳамда табақалаштирилган таълим дастурлари жорий этиладиган таълим муассасалари тармоғи ташкил этилади. Ҳужжат билан: Халқаро таснифлагичнинг 3-даражасига мос келувчи таълим дастурлари асосида 9-синф битирувчиларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган бошланғич профессионал таълим босқичида кадрлар тайёрлайдиган таълим муассасалари рўйхати; Халқаро таснифлагичнинг 4-даражасига мос келувчи таълим дастурлари асосида ўрта профессионал таълим босқичида кадрлар тайёрлайдиган таълим муассасалари рўйхати; Халқаро таснифлагичнинг…

Ko'proq o'qing
ЖАМИЯТ 

Талабаларга контракт суммаларини ойма-ой бўлиб тўлаш имконияти берилади 

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2019 йилда олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида ўқитиш қийматининг ўрнатилишига оид шарҳ билан чиқди. Қайд этилишича, талабаларга тўловларни амалга оширишда қулайлик яратиш, аҳолининг кенг қатлами учун олий таълимнинг ҳаммабоплигини таъминлаш мақсадида 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб, тўлов-контракт қиймати миқдорлари икки хил кўринишда –  “стипендияли” ва “стипендиясиз” этиб белгиланди. Стипендиясиз қиймат миқдорлари, ҳар ойлик талабага тўланиши белгиланаётган 400 000 сўм, бир йилда жами 4 800 000 сўмни чегириб ташлаш ҳисобига шакллантирилади. Мисол учун, бакалавриатнинг Гуманитар фанлар, Педагогика, Техника, Қишлоқ ва сув хўжалиги таълим йўналишлари бўйича…

Ko'proq o'qing
ЖАМИЯТ 

ҚЎШ ИЛМ МАСКАНИ

Қарши шаҳрида шу кунларда иккита илк маскани фаолиятини бошлади – Биринчиси Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг Қарши филиали бўлса, иккинчиси Қашқадарё вилоят ИИБ қошида ташкил этилган “Дор ул-кутуб” деб номланган кутубхонасидир. Институтнинг Қарши филиали ҳақида тўхталадиган бўлсак, 2019-2020 ўқув йилида филиалга 6 та бакалавриат таълим йўналишларига жами 254 нафар ёш талабаликка қабул қилинди. Кутубхона биноси ИИБ томонидан ажратилган 200 миллион сўм маблағ эвазига қад ростлаган бўлиб, “Қарши китоб дунёси” МЧЖ томонидан 2 минг номдаги 4 мингдан ортиқ бадиий китоблар билан таъминланган. Шунингдек, аввалроқ Қарши шаҳридаги Давлат хизматлари…

Ko'proq o'qing
АНА-ХОЛОС! ЖАМИЯТ 

КУН ТАРТИБИДА ЯНА “БУЛОҚ”ЛАР

Бу гоҳ у ерда, гоҳ бу ердан кўз очаётган “булоқ”лар ҳеч “тинч” қўймас экан-да одамни. Бас дегунча “ўзини намоён қилаверади”. Эндигина Қарши шаҳар “Орзу” бозор ёнидаги “булоқ”ни таъмирлаб олган эдик ҳамки, бу сафар жиловсиз сув Қашқадарё соғлиқни сақлаш бошқармаси ёнидан чиқиб турибди-да. Суратда кўриб турган “булоқ”дан ичимлик суви чиқмоқда ва ён томондаги кўчада кўлмак ҳосил қилмоқда. Ҳаракатдаги ноқулайликларку майли, ичимлик сувининг исроф бўлаётгани киши ачинтиради. “Булоқ” кўз очганига кўп бўлгани йўқ. 3-4 кунча бўлиб қолдиёв. Демак, ҳали олдини олиб, муаммони бартараф этса бўлади. Ажаб эмас, бу муаммо бартараф этилгач, шаҳардаги…

Ko'proq o'qing
ЖАМИЯТ ИҚТИСОДИЁТ 

ҚАШҚАДАРЁ. КЎПРИК “ТРЕНД”И: “УЛОҚ” ҚАМАШИДА(МИ?)

Шу бир-икки кун ичида кўприк мавзуси ижтимоий тармоқларда яна жонланиб қолди. Бироз аввал Ғузордаги таъмирталаб кўприк хусусида баҳслар ижобий ечим топиб, ҳокимият вакиллари томонидан муносиб жавоб берилган эди. Бу бизни жуда қувонтирди. Чунки, мурожаатлар эътиборсиз қолмаяпти ва ёлғон, фейк, салбий ахборотларнинг дарров олди олинди. Аммо барибир бу борада муаммолар борлиги кўриниб қолмоқда. Фейсбук фойдаланувчиси Байрам Али Қўлдошев бугунги постида Қамашидаги кўприк ҳолати ҳақида хабар беради. Кўприк қулаши оқибатида юзага келаётган ноқулайлик хусусида фикр билдиради. Қуйида постни келтириб ўтамиз. “Қашқадарё вилояти, Қамаши тумани, Чим МФЙ га қарашли Қўшкапа қишлоғидаги кўприк анча…

Ko'proq o'qing
ЖАМИЯТ МАДАНИЯТ МУНОСАБАТ 

ТЕАТР. ТААССУРОТ. ТАНБЕҲ

Бугун миямизни банд этадиган ахборотлару, ахборот воситалари шу даражада кўпки, шошиб қолиш ҳеч гап эмас. Ижтимоий тармоқлар, телевидение, интернет… воҳакозолар… Аммо театр барибир бу “саҳн” ўз мақомига эга даргоҳ десак адашмаган бўламиз. Куни кеча Қашқадарё вилояти Муллатўйчи Тошмуҳаммедов номли мусиқали драма театрининг мавсум очилиши ҳақида хабар берган эдик. Хўш, бу мавсум қандай кутиб олинди? Фейсбукдаги Мой город Карши/Ona shahrim Qarshi гуруҳида Сарвар Ўктамзода ўз постида бу ҳақда таассуротлари ва фикрларини ўртоқлашиб ўтди. Қуйида ушбу постни айнан келтирамиз. Хулоса эса ўзингиздан. “Биз қачон театрда ўтириш, спектакль томоша қилишни ўрганамиз? Ассалому алайкум…

Ko'proq o'qing
АНА-ХОЛОС! ЖАМИЯТ ИҚТИСОДИЁТ 

Давлат грантида ўқиётган талабалар 30 фоиздан ортиқ фанлардан 3 баҳо олса, келгуси семестрда стипендия олиш ҳуқуқидан маҳрум бўлади

Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги вакиллари билан 10-сентябр куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бўлиб ўтган очиқ мулоқотда 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб талабаларга стипендиялар тўлашда қандай янгиликлар татбиқ этилаётгани маълум қилинди. Бу ҳақда “Хушнудбек.уз” хабар бермоқда. давлат гранти ва тўлов-контрактда ўқийдиган барча талабаларга бир хил 400 минг сўм стипендия белгиланади. Энди олган баҳосининг стипендияга алоқаси йўқ; ҳозирда битирувчи курс талабаларига эски тизим сақлаб қолинади, яъни улар аввалгидек “3”, “”4”, “5”лик стипендия тартиби сақлаб қолинади; лекин яхши ўқиган, илмий ва жамоатчилик ишларида фаол бўлган талабаларга ОТМ ректорлари томонидан стипендиянинг…

Ko'proq o'qing
ЖАМИЯТ 

ЛОВИЯ ПИШДИ. ҲОСИЛ ЭКСПОРТГА  

Фермерларимиз ишбилармон. Йўқса, ҳар бир қарич ердан унумла фойдаланиб, даромад орттирмаган бўларди. Шаҳрисабз туманидаги “Абдиназар Бердиев” фермер хўжалигида амалга оширилаётган ишлар ҳам киши қувонтиради. -Ғалладан бу йил ҳосил яхши бўлди, -дейди фермер Шерали Бердиев. -110 тонна ўрнига 125 тонна ғалла топшириб, режани ортиғи билан уддаладик. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Биз ғалладан бўшаган ерга такрорий экин сифатида ловия экдик. Ҳосилни экспортга чиқаришни мўлжалланмоқдамиз. Ҳозир кунда ловия ҳосилга кирган. Йиғим-терим октябрь ойида. Ҳа, фермер ғалладан мўмай даромад қилиб, бўшаган ерга ловия ҳам етиштирган ва унинг ҳам даромадини тез орада қўлга киритади. Мана…

Ko'proq o'qing
ЖАМИЯТ 

ЮРТИНИ ЯШНАТАЁТГАНЛАР

Қарши сўнгги йилларда мисли кўринмаган даражада ўзгарди. Янада яшарди, замонавий тус олди, десак ҳам хато бўлмайди. Пастқам, режасиз қурилган иморат ўрнида салобатли режали иморатларни кўриб бунга ўзингиз ҳам гувоҳ бўласиз. Айниқса, шаҳарнинг бош майдонида ўзга руҳ ҳукмрон. Албатта, қисқа фурсатларда бунёд этилган бундай ишларда қурувчиларнинг меҳнатлари жуда катта. Шундай қурилиш корхоналаридан бири Қарши шаҳридаги 1-сонли лойиҳа қурилиш монтаж хусусий корхонасидир. -2004 йилда ф  аолияти бошлаган корхонада шу кунларда 120 нафар ишчи-хизматчи меҳнат қилмоқда, -дейди корхона раҳбари Зайниддин Саломов. –Мавсумий ишчилар сони эса 130 нафарни ташкил этади. Қурувчиларимизнинг қўли гул. Мана куни…

Ko'proq o'qing