ДУНЁ ЖАМИЯТ 

Хитой Россиянинг “катта акаси”га айландими?

Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Хитой РФнинг “катта акаси” экани ҳақидаги фикрларни рад қилди. Вазир “Известия” нашрига берган интервьюсида бу борадаги мулоҳазаларини билдирди.

Унинг сўзларига кўра, расмий Москва бошқа давлатлар билан алоқаларини ўзаро манфаат асосида қуради. Расмий Пекин билан ҳам айни тамойиллар бўйича алоқалар ўрнатилган ва бугунги кунда бу ҳамкорлик мутлақ стратегик даражага кўтарилган, дейди «qalampir.uz».

“Бу кўп тармоқли ҳамкорлик ва стратегик муносабат. Уларнинг ўзаро манфаатли характери кўплаб келишув ва бошқа ҳужжатларда белгилаш билан чекланмай, босқичма-босқич ҳаётга тадбиқ қилиняпти”, деб таъкидлади Лавров.

Лаврор расмий Пекиннинг ташқи сиёсат стратегияси ҳам шундай тамойилларга асосланишини қўшимча қилди.

Tegishli xabarlar

Leave a Comment