АНА-ХОЛОС! САЛОМАТЛИК 

Куз фаслини ёқтирасизми? Демак сиз…

Инсонлар руҳиятини ўрганувчи психологлар инсонлар билан табиат боғлиқлиги борасидаги айрим фикрларини баён этишган. Хўш, йил фаслларининг инсон феъл-атвори, кайфияти ва қизиқишларига қай даражада таъсири бор?

Олтин кузни севувчилар романтикадан кўра, реалликка кўпроқ эътибор беришади. Улар қатъий, ўзига ишонган ва ўта сирли бўлишса-да, айрим пайтларда ўта таъсирчан асаб толалари тушкунликка тушишига сабаб бўлиши мумкин.

Ташқаридан жуда жиддий кўринсалар-да, қалбан ва руҳан тушкунликка мойилдир. Уларнинг кайфияти ҳам ўзгарувчан. Қувноқ кайфиятда бирор нарса ёқмай қолса, тезда аччиқланади. Улар ўртамиёналикни яхши кўришади ва кўпинча ёлғиз қолишни исташади. Янги танишлар орттиришда жуда қийналишади. Ўзларини янада чуқурроқ англашга, янги ғояларни ўйлашга ва ўз «мен»ини шакллантиришга ҳафсаласиз бўлишади. Бошқалар билан муносабатларда ҳеч қачон асосий ролни ўйнашга интилишмайди. Улар ўзининг эски қарашларини ўзгартирмайди. Куз фаслини ёқтирадиганлар орасида шоир ва рассомлар жуда кўп учрайди.

 

Tegishli xabarlar

Leave a Comment