Ўзбекистондаги ғор ер ости «Эверест»и номига даъвогар

Ўзбекистондаги ғорлардан бири дунёнинг энг чуқур ғорларидан бири сифатида эътироф этилиши мумкин, деб хабар берди Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси. Урал спелеологлар уюшмасининг Россия геогафик жамиятининг қўллаб-қувватлаши остидаги Сурхондарё вилояти Чўли Баир тоғли массивидаги спелеологик экспедицияси сенсацион натижа билан якунланди. В.Логинов раҳбарлиги остидаги А.Вишневский номидаги ғорда (ЧБ-15) ўтган 20 кунлик экспедиция давомида «-1284 метр»лик чуқурликка эришилган. Ғорнинг узунлиги 15 километрни ташкил қилган. Чўли Баирдаги ушбу ғор сув босган галереядан бошланиб, 20 метрлик қудуқ билан тугайди. Топографик тасвир шуни кўрсатдики, ғор бугунги кунда Ўзбекистондаги ва умуман Марказий Осиёдаги энг чуқур ғор ҳисобланган, 1415…

Ko'proq o'qing

Ҳоким ўринбосарини ёқиб юборган яккабоғлик тадбиркор озодликка чиқди

Яккабоғ тумани ҳокими ўринбосарини устига бензин сепиб ёқиб юборган тадбиркор Баҳриддин Исомов қайта суд-психология экспертизаси хулосасидан сўнг кеча, 29 август куни қамоқдан озод этилди. Бу ҳақда тадбиркорнинг адвокати Музаффар Абидов маълум қилди. Адвокатнинг сўзларига кўра, Қарши давлат университети психология факультети олимларидан иборат экспертлар гуруҳи 24 август куни Б.Исомов тўғрисида «ўша хатти-ҳаракатни содир этган вақтида аффект ҳолатида бўлган» деб хулоса берган. Ушбу хулоса асосида, Яккабоғ тумани прокурори санкцияси билан айблов Жиноят кодексининг 97-моддаси («Қасддан одам ўлдириш»)дан 98-модда («Кучли руҳий ҳаяжонланиш ҳолатида қасддан одам ўлдириш»)га қайта малакаланиб, айблов енгиллашгани муносабати билан қамоққа…

Ko'proq o'qing

Самарқандлик «Халимбой» қилган ишидан афсусда

Жорий йил 28 август куни интернет тармоқларида ойналари қорайтирилган «Спарк» русумли, давлат рақам белгиси ўрнига «ХАЛИМБОЙ» деган ёзув ўрнатилган автомашина йўлнинг қатнов қисмини тўсиб, бошқа транспорт воситалари ҳаракатига халақит берган ҳолда шов-шув кўтариб, двигателга зўриқиш бериб йўналишини кескин ўзгартириб ҳаракатланиши акс этган видеолавҳа тарқалди. Суриштирув жараёнида 2019 йил 16 август куни соат 13:30 ларда ҳайдовчи Ғ.Г. Самарқанд тумани Рустам қишлоғи ҳудудида тўй маросимида «Спарк» русумли автомашина давлат рақамини ўзбошимчалик билан ечиб, ўрнига картон қоғоздан «ХАЛИМБОЙ» деб ёзилган ёзувни ўрнатгани маълум бўлди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати хабар бериб…

Ko'proq o'qing

Тошкентдан Ғузорга такси орқали бериб юборилган 57 млн. сўм пул манзилга етиб бормади

Тошкентнинг Олмазор туманида яшовчи 42 ёшли А.Х. 8 август куни оқшомда «Тошкент савдо маркази» (собиқ «Абу Сахий») бозори олдидаги автотураргоҳда қашқадарёлик 38 ёшли С.Х.га Ғузор туманига етказиб бериш илтимоси билан 57 миллион сўм нақд пул берган. Лекин С.Х. шу кунга қадар пулларни кўрсатилган манзилга олиб бормаган ва ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборган. Олмазорлик фуқаролик ушбу ҳолат юзасидан 30 август куни Чилонзор тумани ИИБга мурожаат қилган. «Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, С.Х. ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», — дея хабар бермоқда Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси ахборотида. Манба:…

Ko'proq o'qing

78 ёшли абитуриент тест синовидан муваффақиятли ўта олмади, лекин тайёргарликни давом эттирмоқчи

Тошкент давлат аграр университетининг Термиз филиалига Ангор туманидан 78 ёшли отахон Бердалиев Маматқул бобо ҳам ўз ҳужжатларини топширгани ҳақида хабар берган эдик. Филиал матбуот котиби Хамид Норқобиловнинг маълум қилишича, Маматқул бобо имтиҳонларда фаол иштирок этган. – Афсуски отахоннинг бу йилги тўплаган баллари талабалик бахтига муяссар бўлишга бироз камлик қилди. Аммо Маматқул бобо келаси йили яна ҳужжатларини топширишини, унгача эса фанлардан ўқиб тайёргарлик кўришини таъкидлаб ўтдилар, – дейди Хамид Норқобилов. – Отахон бу йилги имтиҳонда 42.1 балл тўпладилар. Шу ёшда шунча балл тўплашнинг ўзи бир маҳорат. Эслатиб ўтамиз, бу йилги тест…

Ko'proq o'qing

БРИЛЛИАНТ УЗУК ЧАҚАЛОҚҚА ЎЛИМ ҲУКМИНИ ЎҚИДИ

Nodirbek Irisov Фейсбукдаги саҳифасидаги қуйидаги ҳикояни жойлабди. Рости ўқиган кишининг эти жунжукиши табиий. Таҳририят ҲАР БИТТА АЁЛГА #ИНСОФ БЕР АЛЛОҲ Кеча тунда касалхонада навбатчи эдим. Бизда оғир беморларнинг ўзи йўқ, шунинг учун навбатчилик осуда ўтарди. . Соат иккилардан ўтганида, ташқаридан шовқин келди. Итларнинг ирриллаши, акиллаши ва эркак кишининг даҳшатли чинқириғини эшитиб ҳамшира билан ташқарига отилдик. Овоз қоровул Эркин амакиникига ўхшарди. Тилимизда битта савол тинчликмикин? Нега бунақа ёввойи тарзда бақиради. Қоровулнинг кулбачасига қандай чопиб борганимизни ҳам билмайман. У ерда ҳеч ким йўқ эди. Шундагина овозлар боғ томондан келаётганига амин бўлиб, ўша томонга чопдик.…

Ko'proq o'qing

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг йигирма саккиз йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи

Ассалому алайкум, қадрли юртдошлар! Муҳтарам меҳмонлар! Хонимлар ва жаноблар! Мана шу қувончли айёмда сиз, азизларни, кўпмиллатли бутун халқимизни Мустақиллик байрами билан чин қалбимдан табриклашга ижозат бергайсиз. Бундан йигирма саккиз йил олдин Биринчи Президентимиз, муҳтарам Ислом Абдуғаниевич Каримов халқимиз ва жаҳон ҳамжамиятига Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллигини эълон қилди. Ўтган қисқа даврда жонажон Ўзбекистонимиз машаққатли, шу билан бирга, шарафли истиқлол йўлини босиб ўтди. Бугун бир ҳақиқатни катта ғурур ва ифтихор билан айтишга тўла асосимиз бор: мард ва матонатли халқимиз қанчалик қийин ва оғир синовларга дуч келмасин, ўзининг мустаҳкам иродасини намоён этиб, ўзи…

Ko'proq o'qing

Олий ҳарбий авиация билим юрти курсантлари қасамёд қабул қилди

Қарши шаҳрида янгидан барпо этилган олий ҳарбий таълим муассасаси – Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий авиация билим юртининг очилиши ҳамда курсантларнинг ҳарбий қасамёд қабул қилишига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги хавфсизлик кенгаши котиби Виктор Маҳмудов, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири, генерал-майор Баҳодир Қурбонов, вилоят ҳокими Зафар Рўзиев, Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ қўмондонлиги, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Тадбирда янги ўқув масканига Президент совғаси – “Jentra” енгил автомобили ва “Isuzu” автобуси топширилди. Шундан сўнг курсантлар ҳарбий қасамёдни қабул қилишди. 25 йиллик тарихга эга билим юрти ҳаво ҳужумларидан мудофаа…

Ko'proq o'qing
ЖАМИЯТ МАДАНИЯТ МУНОСАБАТ РУКУНСИЗ ТЕЗКОР 

ҲАЙРАТЛАР ҲАҚИДА

Ақлимизни таниганимиздан буён анчагина байрамларни ўтказдик, гувоҳи бўлдик. Бунинг учун Аллоҳга беадад шукр. Вақти замонида Қарши шаҳридаги ҳозирги Алишер Навоий номли истироҳат боғи ўрнида байрам бўлар, саноқлик аттракционлар ёнида турнақатор навбатлар, боғ ичи яхши ёритилмаганлиги учун чироқ ўрнатилмаган жойлар эса қоронғу ва ваҳимали (болалар учун шундай кўринади-да). Байрам куни кимдир манти, кимдир шашлик қўра, яна кимдир нўхат пишириб чиққан, ширинпахта ёки кунгабоқар чақиб “парк”ни бир айланардик 2-3 жўра, агар навбат тегиб қолса, бирор “качейла”да учардик, йўқса уйга равона бўлардик… Орадан йиллар ўтди. Кеча фарзандларим билан байрамга чиқдик. Ва ўша хотиралар…

Ko'proq o'qing