АНА-ХОЛОС! ЖАМИЯТ ИҚТИСОДИЁТ 

Адлия вазирлиги: “Тадбиркорни ҳомийликка мажбурлама!” акциясини эълон қилади

Хабарингиз бор, айни кунларда Адлия вазирлиги томонидан “Адлия тадбиркорга дўст” лойиҳаси (https://t.me/huquqiyaxborot/5506) амалга оширилмоқда. Мазкур лойиҳа доирасида “Тадбиркорни ҳомийликка мажбурлама!” шиори остида тадбиркорларни ноқонуний ҳомийлик ишларига жалб қилишга қарши акция эълон қилинди. Ушбу акция октябрь ойи давомида ўтказилади. Акция доирасида ижтимоий тармоқлар орқали ҳамда ҳудудий адлия органлари томонидан республиканинг барча ҳудудларида сўровлар ўтказиш, шунингдек, ноқонуний ҳомийликнинг барча кўринишларига қарши зарур чора-тадбирларни кўриш режалаштирилган. Шунингдек, ушбу Акция орқали тадбиркорлик субъектларини ҳомийлик ва хайрия ёрдами кўрсатиш ишларига мажбурий жалб қилиш, уларга нисбатан маъмурий ва бошқа чораларни қўллаш таҳдиди остида йиғилишлар ва бошқа…

Ko'proq o'qing
АНА-ХОЛОС! ЖАМИЯТ САЛОМАТЛИК 

Тожикистонда туғилишни чекловчи дастур қабул қилинди

Тожикистонда туғилишни камайтиришга қарор қилинди. Мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги барча тиббиёт муассасаларини бепул контрацептлар билан таъминлаши керак. Бу ҳақда «Tnews» сайти хабар берди.  Поликлиника ва шифохоналарга келивчиларга исталмаган ҳомиладорликнинг олдини олиш юзасидан тушунтириш беришади, жинсий аҳлоқ тўғрисида сўзлаб беришади. Амалдорларнинг фикрича, мутахассислар шунингдек, организмга зарар етказмаслик, бир неча йиллик танаффус билан туғишлари учун хотин-қизлар саломатлигига урғу беришлари керак бўлади. Жаҳон банки мутахассисларининг бир неча бор баёнот беришларича, Тожикистондаги қашшоқлик, ишсизлик ва меҳнат миграциясининг юқори даражадалиги сабабли портловчи демографик вазият юзага келган. Сўнги ўн йилда аҳоли сони 22 фоизга ошган. Маҳаллий менталитетга…

Ko'proq o'qing
АНА-ХОЛОС! ЖАМИЯТ САЛОМАТЛИК 

Пакетчали чой соғлиқ учун хавфлими?

Канадалик олимлар пакетчали чойда полимер микро зарраларини аниқлашди. Ҳар йили дунё океанига бундай зарралар жуда кўплаб оқизиб турилади. Бу ҳақда «Рамблер» хабар берган. Тадқиқот натижалари «Environmental Science & Technology» журналида чоп этилди. Мутахассисларнинг аниқлашича, пакетчали чой дамланганда қарийб 11 миллиард пластик микро зарралар ва яна 3 миллиард полимер нано зарралар қайноқ сувга тушади. Бу даражадаги кўп пластик ҳатто сув қуйилган пластик идишларда ҳам аниқланган. Ҳозирча олимлар микропластикнинг одам саломатлигига қандай таъсир кўрсатишини ойдинлаштирганича йўқ. Бироқ қисқичбақалар озуқавий муҳитида нано зарраларнинг бўлиши ушбу мавжудотлар ривожланишига салбий таъсир кўрсатган. Манба: xabar.uz

Ko'proq o'qing
ЖАМИЯТ ИҚТИСОДИЁТ МУНОСАБАТ 

Ўзбошимчалик билан қурилган иморатни қандай қонунийлаштириш мумкин?

Ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни қонунийлаштириш бўйича бир марталик акция тугалланди. Бироқ турли сабабларга кўра тақдим этилган имкониятлардан фойдаланишга улгурмай қолганлар ҳам бор. «Норма» нашри эксперти Олег Гаевой ваколатли органларнинг рухсатномасисиз қурилган иморатга мулк ҳуқуқини ҳозирги кунда қандай олиш мумкинлиги тартиби бўйича шарҳ тайёрлади. Ўзбошимчалик билан қурилган иморат ва унинг оқибатлари ҳақида нималарни ёдда тутиш керак? Турар жой, бошқа қурилма, иншоот ёки бошқа кўчмас мулк (ФКнинг 212-моддаси) қуйидаги тарзда қурилган бўлса, ўзбошимчалик билан қурилган иморат ҳисобланади: -қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ушбу мақсадлар учун ажратилмаган ер участкаларида; -бунга керакли рухсатномаларни олмасдан ёки архитектура ҳамда қурилиш нормалари ва қоидаларини сезиларли даражада бузган ҳолда қурилган иморат. Ўзбошимчалик билан иморат қурганлик учун…

Ko'proq o'qing
ЖАМИЯТ 

«Фаол фуқаро» дебат клуби Республика танловининг Қашқадарё вилоят босқичига старт берилди!

Бугун Қашқадарёдаги Олий таълим муассасалари(ҚМИИ, ҚДУ, ТАТУ қарши филиали, ТошИҚХМ филиали ) фаол талабалари Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтига жам бўлишди. Бугунги дастурда талабалар «Фаол фуқаро» дебат клуби бўйича Мастер класс олишди яъни уларга ўқув-семинар билан бирга «Намунавий ўйин» қўйиб берилди. Шу билан бирга жамоалар эртанги саралаш ўйинларида ўз рақибларини қуръа ташлаш орқали билиб олишди. Эртанги саралаш ўйинларида жамоаларга омад тилаймиз. Қизиқарли баҳслар эртага соат 10:00 дан бошланади….. Манзил:Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти

Ko'proq o'qing
АНА-ХОЛОС! ДУНЁ 

Собиқ ҳокимнинг ертўласидан 13,5 тонна олтин чиқди — Хитой

Хитой полициячилари Ганьчжоу шаҳар собиқ мэри 57 ёшли Чжан Цининг уйини тинтув қилиш пайтида жуда катта миқдорда нақд пул, шунингдек, махфий ертўласига бекитиб қўйилган 13,5 тонна қуйма олтинни топишди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ хабар берган. Амалдор мэр лавозимидан ташқари бошқа мансабларни ҳам эгаллаганди. Коммунистик партия котиблиги шулар жумласидан. Норасмий маълумотларга кўра, унинг уйидан олтиндан ташқари умумий қиймати 268 миллиард юанга тенг нақд пул топилган. Бундан ташқари, коррупцияга қарши курашиш қўмита ходимлари собиқ сити-менежер қандайдир йўл билан узоқ вақт яшириб юрган умумий майдони бир неча минг квадрат метр келадиган ҳашаматли саройни ҳам…

Ko'proq o'qing
ДУНЁ 

Прокуратура қарори якунийми ё туҳмат масаласи алоҳида кўриб чиқиладими?

Эҳтиросларга берилмасдан, воқеани таҳлил қилиб кўрамиз. Замҳоким ва журналистлар: воқеа аслида қандай бўлганди? Kun.uz мухбирлари бир тадбиркор мурожаатини ўрганиш учун Олмазор ҳокимлигига борганида ҳоким ўринбосари А.Ваҳобов мухбирларга қарата “ўзбекмисан” дея бақириб ташланиб қолган. Эртаси куни Тошкент шаҳар ҳокимлиги “замҳоким”нинг интервьюсини эълон қилди. У Кун.уз нашри мухбири 6 ой аввал ундан 1 гектар ер олишни илтимос қилгани, бунинг эвазига катта миқдорда пора ваъда қилганини, у эса рад жавобини берганини айтди. 6 ой ўтгач, мухбир яна ўша масалани сўрагани учун, унга ташланганини маълум қилди. Кун.уз нашри баёнот билан чиқиб, бу гаплар туҳматлиги, мухбир Р.Исроилов…

Ko'proq o'qing
АНА-ХОЛОС! ДУНЁ ЖАМИЯТ 

Эксперт: ИШИД ўзбекистонликларни Кашмирдаги жангларга ёлламоқда

Эксперт Жаи Кумар Верма ИШИД Афғонистон, Ўзбекистон ва бошқа мамлакатдан 50-60 тача ёшларни Ҳиндистонда террористчи ҳаракатларни олиб бориш учун ёлламоқда. Ҳиндистонлик эксперт Жаи Кумар Варма ИШИД вакиллари Ҳиндистонда террорчи ҳаракатларни олиб бормоқчи. 50-60 ёш жангарилар ёлланмоқда Таҳлилчига кўра, шу мақсадда ҳаракат 50-60 тача афғонистонлик, ўзбекистонлик ёшларни ўз сафига ёлламоқда. Бундан ташқари, гуруҳ Ҳиндистондаги норози мусулмон ёшларни ҳам оғдириб олмоқчи. Эслатиб ўтамиз, Кашмир аҳли Ҳиндистон томонидан мақоми бекор қилинганидан ғазабга тушган. Кашмирда телефон ва интернетлар узиб қўйилган. Комендант соатларида одамлар кўчага чиқа олмаяпти. Бунинг ортидан, Покистон ва Ҳиндистон Кашмирдаги вазият сабабли бир бирлари…

Ko'proq o'qing
ДУНЁ ЖАМИЯТ 

AҚШ Хитойга қарши янги санкцияларни жорий этади

Эрон нефтини транспортировка қилишни давом эттираётган Хитойнинг иккита йирик компаниясига қарши AҚШ янги санкцияларини жорий қилади. AҚШ Эронни иқтисодий даромаддан маҳрум қилмоқчи. 26 сентябрь куни AҚШ Хитойга қарши янги санкция киритишини маълум қилди. Бу ҳақда РИA Новости хабар берди. «Бугунги кунда AҚШ Эрон режими ва унинг барқарорлаши учун ҳисса қўшаётганларга қарши максимал иқтисодий тазйиқ ўтказишга ҳаракат қилмоқда», дейди AҚШ давлат котиби Помпео ўз баёнотида. Давлат котибининг таъкидлашича, қилинаётган барча чоралар Эронни иқтисодий даромаддан маҳрум қилишга қаратилган. Санкциялар Хитойнинг 2 та компанияси учун киритилади Янги санкциялар Хитойнинг қуйидаги компанияларга таъсир қилади: Kunlun…

Ko'proq o'qing
АНА-ХОЛОС! ДУНЁ 

Турк депутати ўзини уйида ўлдирган Нодира Қодировага жинсий зўравонлик қилган бўлиши мумкин

Туркия АК партияси депутати уйида бир йил ишлаган, сўнг ўзини отиб ўлдиргани айтилаётган ўзбекистонлик қиз Нодира Қодирова жинсий зўравонлик қурбони бўлган бўлиши эҳтимоли ўртага чиқмоқда. Бу ҳақда қизнинг акаси гапирган. Турк депутати уйида ўзини отиб қўйган ўзбекистонлик Нодира Қодированинг акаси Муҳаммадали Қодировнинг “Россия овози” турк хизматига айтишича, синглиси депутатнинг жинсий тегажоқлиги ортидан ўз жонига қасд қилган бўлиши эҳтимоли бор. Депутат эшикни қулфлаб, сўнг қизни зўрлаган “Синглим Лайло исмли дугонаси билан ўлишидан олдин гаплашган. Буни менга синглим ўлгач, айтишди. Синглим кўп йиғлабди. Тунги 2га қадар гаплашишган. Лайло ундан нима бўлганини сўраган.…

Ko'proq o'qing