ЖАМИЯТ МАДАНИЯТ 

Давлат тилини ривожлантириш департаментининг асосий вазифалари белгиланди

Ҳукумат қарори (984-сон, 12.12.2019 й.) билан Давлат тилини ривожлантириш департаменти тўғрисида низом тасдиқланди. Низомга кўра, Давлат тилини ривожлантириш департаменти Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади. Низом билан Департаментнинг асосий вазифалари белгиланди. Давлат тилини ривожлантириш, давлат тилининг амал қилиши билан боғлиқ муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш бўйича таклифлар тайёрлаш, ўзбек тилининг ёзма матни меъёр ва қоидаларини ишлаб чиқиш шулар жумласидандир. Департамент тузилмаси Президент томонидан тасдиқланади. Маълумот учун: Давлат тилини ривожлантириш департаменти Президентнинг 2019 йил 21 октябрдаги Фармони (http://lex.uz/docs/4561730) билан ташкил этилган. https://t.me/huquqiyaxborot

Ko'proq o'qing
ЖАМИЯТ 

UMS энди «Mobiuz» деб номланади. Лекин фақатгина ном ўзгармади

UMS мобиль оператори ребрендинг ўтказиб, ўз номини Mobiuz дея ўзгартирди. Бу ҳақда бугун, 2 декабрь куни Тошкентда ташкил этилган тақдимот маросимида эълон қилинди. Фото: «Xabar.uz» Фото: «Xabar.uz» Фото: «Xabar.uz» Тақдимот маросимида компания бош директори Собир Арипов сўнгги йилларда кўп нарса ўзгаргани ва UMS бренди ҳам ўзини оқламай қўйганини маълум қилди. – 2018 йилда президент қарори билан бизнинг компаниямизга рақамли иқтисодиётни ривожлантириш борасида бир қатор муҳим вазифалар юклатилган эди. Бу эса бизни нафақат мобил алоқа хизматлари соҳасида, балки бошқа йўналишларда, жумладан, сифатли интернет, тармоқни тўлиқ модернизация қилиш, ҳукумат алоқасини йўлга қўйиш,…

Ko'proq o'qing
ЖАМИЯТ 

БАЙТУЛЛОҲГА КАЪБАПЎШ ЁПГАН ТЕМУРИЙЗОДА

Тарихимиз улуғ воқeаларга бой. Аждодларимиз ҳатто муқаддас Каъбага кисва ёпишдeк улкан шарафга мушарраф бўлган. Зeро, ушбу шарафли иш курраи заминнинг саноқли кишиларигагина насиб этган. Улардан бири ва Ватанимиз тарихидаги ягонаси – “Хоқони саъид” унвонига сазовор бўлган тeмурийзода, Мирзо Улуғбекнинг отаси Шоҳрух Мирзо эди. Бу ҳақда “Амир Темур жаҳон тарихида” номли асарда қизиқарли маълумотлар берилган. ТЎҚҚИЗ КИЛОГРАММ ОЛТИНГА БАҲОЛАНГАН АСАР Амир Тeмур вафотидан сўнг унинг ўғиллари ва набиралари ўртасида бошланган тожу тахт кураши натижасида улкан салтанат парокандаликка юз тутди. Мамлакатдаги ҳаёт бутунлай издан чиқа бошлади. Тeмур тахтининг даъвогарлари кўпайди. Шундай вазиятда…

Ko'proq o'qing
ДУНЁ 

Буюк Британия: консерваторлар парламентдаги 650 ўриндан 368 тасини эгаллади

  Буюк Британиядаги муддатидан аввалги парламент сайловларига кўра консерваторлар партияси мутлақ кўпчиликни ташкил қилди, деб хабар беради Риа Новости. “Еxit poll” натижасига қараганда, консерваторлар парламентдаги 650 ўриндан 368 тасини олган. Лейбористлар 191 ўрин, учинчи ўриндаги Шотланд миллий партияси эса 55 мандатга эга бўлди. Бунга қадар мамлакатда парламентга сайловлар 2017 йилда бўлган. Ўша пайтда ҳам сайловлар муддатидан аввал ўтказилган. ЎзА

Ko'proq o'qing
ЖАМИЯТ 

КОРРУПЦИЯ – ИЛЛАТ!

унга қарши курашиш барчанинг иши Инсонни қийин аҳволга туширадиган, руҳан эзадиган ҳолатлар ичида энг оғири адолатсизлик, дейиш мумкин. Қонунга зид ҳар қандай ҳаракат ана шундай руҳий тушкунликка олиб келиши ҳам ҳақиқат. Бу ҳолатнинг бир илдизи коррупция билан боғлиқ, бу шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этишида ифодаланади. Президентимиз Шавкат Мирзиёев халқимиз азалдан юксак қадрлаб келадиган, ҳамма нарсадан устун қўядиган адолат туйғусини ҳаётимизда янада кенг қарор топтириш биринчи даражали вазифа…

Ko'proq o'qing
СПОРТ 

КЛУБЛАР ЎРТАСИДАГИ ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ-2019: Хавининг шогирдлари чорак финалда

Қатарда старт олган Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида мезбонлар Янги Каледония вакилларини мағлубиятга учратди. “​Барселона”​нинг собиқ футболчиси Хави қўл остида тўп сураётган “Ал Садд” клуби ўтиш ўйинида Янги Каледониянинг «Иенген Спорт» клубини 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўлланма олди. Аслида ўйиннинг асосий вақтида кучлар тенг келди – 1:1. Қўшимча вақтда эса майдон эгаларининг омади келди ва рақиблар дарвозасига яна иккита гол киритишиб, ҳисобни ўз фойдаларига ҳал этишди. “Ал Садд” энди «Монтеррей» (Мексика) клубига қарши мусобақанинг чорак финал босқичида иштирок этади.   «АЛ САДД» – «ИАНГЕН»ИЕНГЕН СПОРТ» – 3:1    Голлар:…

Ko'proq o'qing
ЖАМИЯТ 

Сайлов – 2019

  2019-йил 11-декабр куни Қарши туманидаги кўп тармоқли марказий поликлиникада126-Бешкент сайлов округидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясидан кўрсатилган номзод Насимов Шавкат Ризаевич ўзининг сайловолди дастурини йиғилганларга таништириб ўтди.   2019-йил 10-декабр куни Қарши туманидаги 185-Поштон сайлов участкаси 50-мактабда 126-Бешкент сайлов округидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясидан кўрсатилган номзод Насимов Шавкат Ризаевич ўзининг сайловолди дастурини йиғилганларга таништириб ўтди. Учрашув давомида йиғилганлар ўзларининг қизиқтирган саволларига номзод томонидан жавоб олдилар. Худудда Мактабгача таълим ташкилоти қуриш, Ички йўлни таъмирталаб йўлни кенгайтириш каби ва бошқа кўплаб масалалар…

Ko'proq o'qing
ДУНЁ ЖАМИЯТ 

Финляндиянинг янги ҳукумати. Чапдан ўнгга: таълим вазири Ли Андерссон (32 ёш), молия вазири Катри Кулмуни (32), бош вазир Санна Марин (34), ички ишлар вазири Мария Охисало (34).

Финляндиянинг янги ҳукумати. Чапдан ўнгга: таълим вазири Ли Андерссон (32 ёш), молия вазири Катри Кулмуни (32), бош вазир Санна Марин (34), ички ишлар вазири Мария Охисало (34).

Ko'proq o'qing