ТАШКИЛОТ ТАРИХИ

  “Қашқадарё кўзгуси оммавий ахборот воситаси” МЧЖ                        

муассислигидаги “Воҳа” маънавий-маърифий, ижтимоий-оммабоп газетасининг тарихи.

      “Воҳа” маънавий-маърифий, ижтимоий-оммабоп газетаси Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги томонидан 2012 йил 2 февралда № 0811 рақами билан рўйхатга олинган. Газета А3 форматда, 16-саҳифада,  тилларида юқори сифатда чоп этилади. Газетада Республикамизда амалага оширилаётган иқтисодий, ижтимоий ислоҳотлар, маънавий-маърифий мақолалар, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини оширишга ва фуқаролар томонидан қонун ва ҳуқуққга нисбатан ҳурмат муносабатига қаратилган материаллар, тезкор ахборотлар, спортга ва шоу бизнесга оид хабарлар, кроссвордлар, бошқотирмалар ва ҳоказолар чоп этилади.

      Газета 2013 йилда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг “Ёшлар ўртасида экологик маданият ва соғлом турмуш тарзи тарғиботида ОАВ ва “Маҳорат мактабларининг ўрни ва роли”, 2014 йилда “Воҳа” газетасининг сайтини яратиш ва унинг контентини бойитишда “Маҳорат мактабларидан фойдаланиш”, 2015 йилда “Юксак ҳуқуқий маданият-демократик жамият пойдевори” лойиҳалари Давлат гранти ғолиблигига сазовор бўлган. “Воҳа” газетаси таҳририяти “Лукойл Ўзбекистан” компаниясининг ижтимоий лойиҳалари тарғиботи йўналиши ғолиби, “Ўзбекистон матбуоти”  2-3-4-5 Миллий кўргазмаларининг фаол иштирокчиси ва совриндори. Таҳририят мухбири Эътибор Норбўтаева Ислом Каримовнинг 80-йиллиги кўрик танловининг рағбатлантирувчи мукофоти, “Энг улуғ-энг азиз” кўрик танловининг вилоят босқичида 1-ўрин, Республика босқичида рағбатлантирувчи мукофотини қўлга киритган.  Газета ходимлари Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси Қашқадарё вилояти бўлими “Йилнинг энг фаол журналисти” танловининг 1-даражали дипломи совриндори, Қашқадарё вилояти ҳокимининг фахрий ёрлиқлари билан мукофотланган. Бундан ташқари ўттиздан ортиқ Давлат, жамоат ва нодавлат ташкилотлари фахрий ёрлиқлари,  дипломлари. СЕРТИФИКАТЛАРИ СОҲИБИ.